Шотландия парламенти 7 февралда Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши жараёни бошланишига қарши овоз берди ва бу билан Шотландия Европани қўллаб-қувватловчи ҳудуд эканлигини тасдиқлади.  

Овоз бериш ҳеч қандай оқибатларга олиб келмайди, чунки Буюк Британия олий суди мамлакатнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши учун британ парламентининг тегишли рухсати етарлилиги, ҳудудий парламентлар розилиги керакмаслиги ҳақида қарор чиқарган.

Бироқ шунга қарамай, Шотландиянинг биринчи вазири Никола Стержен олий суд инстанциясининг қароридан норозилик билдирган ва шотланд парламенти Brexit бошланиши масаласини барибир кўриб чиқишини айтган.

1 февралда Британия парламенти қуйи палатаси иккинчи ўқишда Brexit бошланиши қонун лойиҳасини маъқуллаган. Палатада Brexit бўйича якуний овоз бериш 8 февралда ўтади, шундан кейин қонун лойиҳаси лордлар палатасига кўрилгани жўнатилади, у эса бу масала бўйича қарорини парламент таътилларидан кейин чиқаради.