Ҳаага суди марокашлик машҳур кикбоксчи, «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг яқин дўсти Бадр Ҳарий устидан ҳукм чиқарди.

AS манбасининг хабарига кўра, ушбу спортчига 2 йиллик қамоқ ҳукми ўқилган.

Аниқлик киритилишича, у фақат 6 ойни қамоқда ўтказади, қолган муддат шартли равишда белгиланган.

Бадр Ҳарий 2012 йилдан буён тажовузкорликда гумонланиб, тергов остида эди. У ўша йили Амстердам шаҳрида тадбиркор Коэн Эверинк билан жанжаллашиб қолиб, уни калтаклаган, шунингдек, гувоҳлардан бирига гултувак отганди.

Ҳарийнинг адвокати суд қарорини «тушунарсиз ва адолатсиз» дея баҳолаган.