HBO ва CNN телеканаллари, шунингдек, Warner Bros. киностудиясига эгалик қилувчи Time Warner медиаконгломератининг 2016 йил тўртинчи чорагидаги соф даромади 65,8 фоизга камайди, лекин йил ҳисоботига кўра соф даромад 2,4 фоизга ўсиб, 3,93 миллиард долларни ташкил қилган. Бу ҳақда компания маълумотларига асосланиб, RNS хабар тарқатган.

Маълум бўлишича, компаниянинг операцион фойдаси ўтган йилда 9,9 фоизга ўсиб, 7,55 миллиард долларга етган.

«2016 йил жуда омадли бўлди, Time Warner яна яхши молиявий натижаларни қайд этди», — деган компания раҳбари Жефф Бьюкс.

2016 йилнинг учинчи чорагида компаниянинг соф даромади 42 фоизга ўсганди.