8 февраль куни Тошкент шаҳрининг Жомий кўчасида жойлашган қурилиш моллари бозорида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Хабарга кўра, бозордаги дўконлардан бирида чиққан ёнғин бошқа савдо дўконларига ҳам тарқаган. Тахминан 5 ёки 6та дўкон ёниб кетгани айтилмоқда. 

Ҳодиса юз берган жойга ўт ўчириш хизмати етиб келган. Ёнғин бутунлай бартараф этилгани айтилган. 

Ҳозирча ёнғин келиб чиқишига айнан нима сабаб бўлгани ва ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Тахминларга кўра, ёнғин дўконлардан биридаги электр тармоғи орқали чиққан бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Тошкент шаҳридаги «Манас» ресторанида ҳам ёнғин келиб чиққан эди.