Тожикистон қатарлик инвесторларни гидроэнергетик лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қилмоқда. Тожикистон гидроэнергетика соҳаси катта салоҳиятга эга, деб маълум қилди Тожикистон миллий банки раиси ўринбосари Жамолиддин Нуралиев Қатар пойтахтида мамлакат инвестиция лойиҳаларининг тақдимотида.

Унинг сўзларига кўра, Тожикистон дунёда бир майдонга гидроэнергетик манбалар нуқтаи назарида биринчи ўринни ва аҳоли жон бошига бундай манбалар бўйича иккинчи ўринни эгаллайди. Республика гидроэнергетик манбалар захираси бўйича дунёда саккизинчи поғонада. Давлатнинг гидроэнергетик салоҳияти 527 млрд кВт/с.га тенг.

Нуралиевнинг таъкидлашича, Тожикистонда саккизта махсус лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, уни амалга оширишда хорижий инвесторлар ҳам қатнашиши мумкин. Унинг қўшимча қилишича, таклиф этилаётган ГЭСларнинг ўрнатилган қуввати 250 МВт.дан 3600 МВт.гача.

Тожикистон давлат мулки бошқармаси ва инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан яратилган инвестицион харитада ўрта ва йирик гидроэлектростанцияларни қуриш бўйича 34та лойиҳа таклиф этилган.

Хусусан, Панж дарёсида 12та янги станция, Зарафшон дарёсида – олтита, Оби-Хингоу дарёсида – бешта, Сурхобда – тўртта, Матча ва Вахш дарёларида учтадан, ҳамда Амударё дарёсида битта станция қуриш таклиф этилмоқда.

Энг йирик лойиҳалар ичига: Панж дарёсида Рушон ГЭС (ўрнатилган қувват 3000 МВт), Панж дарёсидаги «Гранит дарвозалар» ГЭС (2100 МВт), Панж дарёсида Жумар ГЭС (2000 МВт), Панж дарёсида Ширговат ГЭС (1900 МВт), Панж дарёсида Ҳустав ГЭС (1200 МВТ) ҳамда Вахш дарёсидаги Шўроб ГЭС (900 МВт) қурилишини киритиш мумкин.