АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг мамлакатга киришни тақиқловчи фармонини ҳимоя қилди, зеро унинг сўзларига кўра, бу миллат ҳимояси учун зарур. Шунингдек у судларни сиёсийлашувда айблади. Бу ҳақида  C-SPAN хабар берди

"Мен судларни ҳатто тарафкаш демоқчи эмасман, бундай демайман ҳам. Биз ҳозирча қарор қабул қилмадик. Бироқ афтидан, судлар жуда сиёсийлашган. Бизнинг суд тизимимиз аризани ўқиб, бирор нимани тўғри қила олганида эди. Шу жумладан, мамлакат хавфсизлиги масаласида ҳам", - деди у.

Трамп ўз чиқишида президент шарт деб ҳисоблаган вақтда бошқа мамлакатлар фуқароларига Америкага киришни тақиқлаш ҳуқуқига эга эканлигини айтган. Шунингдек қонун унга вақтинчалик тақиқлов киритишга имкон беришини таъкидлаган.

Бундан аввал берилган хабарларга кўра, Илон Маскнинг Tesla ва SpaceX компаниялари ҳам Трампнинг миграцион фармонига қарши чиқаётган 97 технология гигантидан иборат гуруҳга қўшилган.

Трамп суриялик қочқинларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи фармонни имзолади, қочқинларни жойлаштириш дастурини тўрт ойга тўхтатиб қўйди. Шунингдек етти мусулмон давлат - Эрон, Ироқ, Сурия, Яман, Сомали, Судан ва Ливия мамлакатлари фуқароларига 90 кунлик муддатга тақиқлов киритди.

Кейинроқ федерал судья АҚШ президентининг кўрсатмаларини бекор қилди. АҚШ Адлия вазирлиги судьянинг қарорига жавобан аппеляция берди. Аппеляцион суд ҳозирча якуний қарор чиқармади.