Туркия ҳукумати фармони билан мамлакатда ўтган йил июлида давлат тўнтарувига уриниш билан боғлиқ ҳолда яна 4464 нафар давлат хизматчиси ўз ишидан бўшатилди. Бу ҳақда Resmi Gazete нашрида маълум қилинди. 

Таъкидланишича, бўшатилган давлат хизматчиларидан ярмидан кўпи миллий таълим вазирлигида ишлаганлар.  

Туркияда тўнтарувга уринишдан кейин умумий ҳисобда 125 минг киши ўз ишидан бўшатилган ёки ҳибсга олинган. Расман 40 мингга яқин ҳарбий ва полициячи ҳибсга олинган.