Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтди. Унда, шунингдек, Ўзбекистон кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вакиллари ҳам иштирок этишди. Бу ҳақда Кун.уз мухбири хабар қилди.

Қизғин мунозаралар шаклида бўлиб ўтган давра суҳбатида кичик бизнес субъектларининг ўз маҳсулотларини хорижий бозорларга сотиш, ташқи бозорда мижозлар ва харидорларни топиш, шартномалар имзолашда дуч келаётган муаммоли масалалар муҳокама қилинди. 

Шу билан бирга, ИҲТТ билан ҳамкорликда 2017 йил март ойида бўлиб ўтажак анжуман учун тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқилди.