АҚШда охирги ўтказилган тадқиқот вегетарианларнинг гўштхўрларга нисбатан ўртача 12 йилга кўпроқ яшашини кўрсатган. Наҳотки гап фақат рационда бўлса?

Йўқ, албатта. Sax Institute йирик тадқиқот маркази 6 йил давомида Австралияда яшовчи 260 000 кишининг статистик маълумотларини текширди. Бу вақт ичида 16 836 киши табиий сабабларга кўра ҳаётдан кўз юмган. Институт мутахассислари бу кишиларнинг турмуш тарзини таққослаб, кутилмаган хулосаларга келишди. Trendymen шу мавзуда мақола тақдим этди. 

Вегетарианлик узоқ умр кўришга сабаб бўла олмайди. 

У ҳолда нима учун аксарият бошқа тадқиқотлар бунинг аксини кўрсатмоқда? Экспертлар хулосасига кўра, вегетарианлар одатда соғлом ҳаёт тарзига риоя қилишади. Улар сархил мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилишади, мунтазам равишда спорт билан шуғулланишади, спиртли ичимликларни камроқ ичишади (ёки умуман ичишмайди) ва камроқ чекишади. 

Буларнинг барчаси ҳаёт давомийлигига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан қандай хулоса келиб чиқади? Вегетарианлик сизга қўшимча умр ҳадя қилмайди, бироқ саломатлик борасидаги комплекс парвариш ҳақиқатда ёрдам бериши мумкин. Шундай экан, гўшт истеъмолига эҳтиёткорлик билан ёндашинг, чекишни ташланг ва спортзалга қараб олға!