Италия чемпионатининг қолдирилган 18-турида "Ювентус" сафарда "Кротоне" уситдан ғалабага эришди. 

Ҳисоб 60-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Марио Манжукич томонидан очилди. Иккинчи голга жамоанинг аргентиналик ҳужумчиси Ҳигуаин муаллифлик қилди. 

Ушбу ғалабадан сўнг, туринликлар 23та ўйинда 57 очко билан етакчилик қилишмоқда. Иккинчи ўринда бораётган "Рома" ҳисобида 50 очко бор. 

Кротоне – Ювентус 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар:
0:1 – 60 Манжукич, 0:2 – 74 Ҳигуаин.
Кротоне – Кордац, Рози, Чеккерини, Феррари, Месба, Капецци, Барберис, Сампиризи (Акости, 70), Тонев (Тротта, 78), Стоян, Фальчинелли (Сульич, 84).
Ювентус – Буффон, Дани Алвес (Бардзальи, 78), Бонуччи, Ругани, Асамоа, Ринкон, Хедира (Пьянич, 70), Пьяца (Стураро, 89), Дибала, Манжукич, Ҳигуаин.
Огоҳлантириш: Бонуччи (65).