АҚШ армияси муҳандислик корпуси Шимолий Дакота штатида Dakota Access нефть қувурини барпо этиш учун зарур бўлган якуний хулосасини тақдим этди. Рейтер агентлиги шу ҳақда хабар қилмоқда.

Ўтган йилда ишга туширилиши керак бўлган лойиҳа бир неча юз нафар фаолнинг норозилиги сабаб тўхтаб қолган эди. Намойишчилар нефть қувури ичимлик суви сифатига ҳамда ҳиндуларнинг муқаддас ерларини поймол қилинишига олиб келишини таъкидлашган эди. Лойиҳа оператори Миссури дарёси узра ўтувчи қувурга рухсат олиши керак эди. 

2016 йил декабрида АҚШ ҳукумати намойишчиларнинг талабини қабул қилиб, қувур йўналишини ўзгартиришга ваъда берди. Бироқ, январь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп нефть қувурини қуришни қайта бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. 

Лойиҳага қарши чиқаётган сиу қабиласи адвокати Jan Hasselman қувурни қуришга рухсат берилса, қабила хулосани судда муҳокама қилиши ҳақида баёнот берган эди. Хабарларга кўра, нефть қувури иш бошланганидан сўнг 90 кун ичида қуриб битказилади. 

Лойиҳада жорий йил иккинчи чорагидан ишга туширилиши керак.