Агар АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп Канада маҳсулотларига импорт божини оширса, Канада «жавоб чораларини кўради». Бу ҳақда  Associated Press хабар тарқатди.

«Агар бу ғоя қачондир амалга ошириладиган бўлса, Канада тегишли тарзда жавоб қайтаради», — деган Канада ТИВ раҳбари Христ Фриланд.

Фриланднинг сўзларига кўра, тарифларнинг оширилиши АҚШнинг ўзига зарар келтиради: Канада экспортининг 75 фоизи АҚШ ҳиссасига тўғри келади, АҚШнинг 35 штати Канада учун асосий экспорт бозори ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, кўпчилик томонидан «изоляционист» деб баҳоланаётган Дональд Трамп сайловолди кампанияси вақтидаёқ АҚШни Шимолий Америка эркин савдо келишувидан (North American Free Trade Agreement, NAFTA) олиб чиқиш ва Мексика маҳсулотлари учун бож тўловини ошириш режаси ҳақида маълум қилганди.