АҚШ ҳукумати ҳаво кемасининг мамлакат президенти Дональд Трамп парвоз қилаётган Boeing-747 самолётига яқинлашгани билан боғлиқ ҳодисани ўрганмоқда. Бу ҳақда ABC телеканали хабар қилмоқда.

Телеканал хабарларига кўра, воқеа 3 февраль куни Флорида осмонида рўй берган. Ўшанда Трамп Вашингтондан дам олиш кунларини ўтказиш учун Мар-а-Лаго қароргоҳига йўл олганди.

"Манбаларнинг айтишларича, "1-рақамли борт" билан параллел учаётган самолёт Палм-Бичга яқинлашганда президент Трамп самолёти билан камида 3 денгиз мили (5,5 кмга яқин) оралиқ масофани сақлаши лозим эди", — деб хабар қилган ABC.

Бошқа бир манбанинг журналистларга ҳикоя қилишича, иккала самолёт экипажлари "бир-бирини кўра олган".

Ўз навбатида учинчи манбанинг қайд этишича, парвоз мобайнида иккала самолёт экипажи авиадиспетчер билан доимий алоқада бўлган, шу сабабли "тўқнашув хавфи бўлмаган".

"Расмий шахслар "масофани сақламаслик" билан боғлиқ воқеа юзасидан учувчилар ва диспетчерларни сўроқ қилишса керак", — деб хабар қилади телеканал.

Шу билан бирга, айнан қандай самолёт "1-рақамли борт"га яқинлашганига ойдинлик киритилмаган.