"Барселона" раҳбарияти "Атлетико Мадрид"га қарши кечган Испания кубоги ярим финалининг жавоб ўйинида Луис Суарес олган қизил карточка бўйича шикоят қилмоқчи. Уругвайлик ҳужумчи ўйиннинг 90-дақиқасида тўп учун кураш вақтида қўли билан рақибга тегиб кетганлиги сабабли жазоланган эди. Суарес ҳамда каталонияликлар раҳбарияти ушбу ҳаракат қасддан қилинмаганини таъкидлашган.

"Барселона" дастлаб четлатишни бекор қилишни сўраб Испания футбол федерациясига (RFEF) мурожаат қилмоқчи. Четлатиш бекор қилинмаса, жамоа апелляция бермоқчи. Шунда ҳам масала ҳал бўлмаса, клуб Лозаннадаги Спорт арбитраж судига (CAS) мурожаат қилади. 

Маълумот учун, "Барселона" Испания кубоги финалида "Алавес"га қарши майдонга тушади.