АҚШ президенти Дональд Трамп ХХР раиси Си Цзиньпинга мактуб йўллаб, конструктив муносабатларни қуриш нияти борлиги ҳақида сўз юритди. Бу ҳақда Оқ уй маъмурияти матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

"Президент Трампнинг баёнот беришича, у давлат раҳбари Цзиньпин билан АҚШ ва Хитойга фойда келтирадиган амалий муносабатларни қуриш бўйича биргаликда ишлашдан умид қилади", — дейилади Оқ уй хабарида. 

Трамп, шунингдек, Хитой халқига Хўроз йилида фаровонлик тилаган.