Дунёдаги энг йирик мис қазиб олувчи кон - Эскондида ўз ишини тўхтатмоқда. Бу ҳақда Reuters Union No.1 кончилар касаба уюшмаси иттифоқи етакчиси Патрисио Тапиага асосан хабар берди.

Тапианинг маълум қилишича, BHP Billiton тоғ-кон компанияси бундай қарорга кончиларнинг иш ташлаши туфайли келган.

Касаба уюшмаси раҳбарининг аниқлик киритишича, ишлар шахтанинг энг муҳим объектлари – биринчи ва иккинчи электролиз цехлари ҳамда гидрометаллургия ускуналарида тўхтатилмоқда.

Маълумот учун, Эскондида кони Перу шимолидаги Атакама саҳросида жойлашган. 2015 йилда конда дунёдаги барча миснинг 6 фоизи қазиб олинган.