8 февраль куни кичик Криштиану ўқийдиган мактабда ниқоблар байрами бўлиб ўтди. Унинг отаси эса мактабга номаълум қаҳрамон ниқобини тақиб, ёпинчиқ кийган ҳолда келди.

Мухбирлар Роналдуни қўриқчилари туфайли таниб қолишган.

Goal хабарига кўра, Криштиану кейинроқ ниқобини ечган.

Кичик Криштиану «Посуэло» клуби академиясида футбол билан шуғулланмоқда. Бу жамоа Испаниянинг учинчи дивизиони иштирокчиси ҳисобланади.