Франция шимоли-ғарбидаги “Фламанвиль” атом электр станциясининг машина залида портлаш рўй берди. Радиоактив моддалар чиқиш хавфи йўқ, деб хабар берди Ouest France нашри.

Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, бир неча киши жароҳат олган бўлиши мумкин. Ҳодиса жойига ўт ўчириш хизмати, тиббиёт ходимлари ва қутқарувчилар етиб келган.

Ўт ўчирувчиларнинг хабар беришича, портлашдан сўнг ёнғин бошланган, атом реакторлари ҳудуди бундан зарар кўрмаган.