Туркия таълим жамғармаси ишининг илк беш ойида унинг ҳисобига Фатҳулла Гуленнинг FETÖ террорчилик оқими тарафдорларининг 11 мамлакатдаги таълим муассасаларини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Гулен тарафдорлари дунёнинг 113 та мактабида 688 та таълим муассасаси очганлар.

Жамғарма ҳисобига FETÖ’нинг Сомали, Гвинея, Нигердаги мактаблари топширилди. Шунингдек, жамғарма ҳисобига Гуленнинг Сенегал, Мавритания, Чад, Габон, Сан-Томе ва Принсипи, Буркина Фасо, Покистон ва Афғонистондаги мактабларини топшириш бўйича келишув имзоланган.

Охирги маълумотларга кўра, бугунги кунда Австралияда Гулен тарафдорларининг 15 та, Америка қитъасининг 9 та давлатида 150 та, Африканинг 36 та давлатида 106 та, Европанинг 35 та давлатида 175 та, Осиёнинг 32 та давлатида 242 та мактаби фаолият юритмоқда.

FETÖ мактабларининг жамғарма ҳисобига яна 17 та давлат: Босния ва Герцеговина, Ҳиндистон, Албания, Таиланд, Камбожа, Шимолий Кипр Турк республикаси, Австралия, Дания, Ироқ, Молдова, Саудия Арабистони, Сингапур, Малайзия, Франция, Германия, Руминия, Судандаги мактабларини топшириш бўйича музокаралар давом этмоқда.