Италия ички ишлар вазири Марко Маннити қочқинларга ҳақ тўланмайдиган иш ўринлари тақдим қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда 8 февралда Il Sole 24 Ore нашри маълум қилди

"Қочқин мақомини олиш учун мурожаат қилганлардан Европа жамғармалари молиялаштириши мумкин бўлган жамоатчилик ишларида фойдаланиш керак", деб айтган вазир парламентдаги нутқида.  

Унинг айтишича, "бу меҳнат бозорида номутаносиблик яратмайди, чунки бу иш бепулдир". Миннитининг айтишича, Италиянинг ҳар бир вилоятида ватанига қайтарилмоқчи бўлган қочқинлар сақланадиган марказлар очилади. Бундай марказлар 1,6 минггача одамни сиғдира олади.

Вазирнинг таъкидлашича, меҳмондўстлик "чексиз бўла олмайди". "Бошпана ҳақида сўровларни кўриб чиқиш учун кетадиган вақтни қисқартириш керак, икки йил бу бошпана сўраганлар учун ҳам, жамият учун ҳам жуда узоқ вақтдир", деб ўз сўзларини интиҳолади вазир.

РИА “Новости” ахборот агентлигининг таъкидлашича, Италияга 2016 йилда Ўрта ер денгизи орқали рекорд даражадаги муҳожирлар – 181 мингдан ошиқроқ одам келган.