Кения юқори суди ҳукуматнинг Дадабдаги дунёда энг катта бўлган қочқинлар лагерини ёпиш ҳамда юз минглаб сомалиликларни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақидаги режасини рад этди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳукумат бу қарорга қарши даъво аризаси билан чиқиши мумкин.

Кения ҳукумати ўтган йилда тахминан 300 минг сомалилик фуқаро ўз мамлакатида фуқаролик уруши бошланганидан сўнг кўп йиллар давомида истиқомат қилиб келаётган лагерни ёпиш ҳақида қарор қабул қилишди. 

Аввалроқ БМТ Кенияга Дадабдаги қочқинлар лагерида яшовчи сомалиликларга мўлжаллаб ёрдам жўнатгани ҳақида хабар берилганди.