Кремль матбуот хизмати бошлиғи Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путин Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғанга Россия Ҳарбий Космик кучларининг ҳаво зарбаси оқибатида туркиялик ҳарбийлар ҳалок бўлгани юзасидан ҳамдардлик билдирганини тасдиқлади. У бу ҳаво зарбаси хатолик туфайли рўй берганини таъкидлаган.

Бугун Туркия Бош штаби Суриянинг Ал-Боб шаҳри яқинида туркиялик 3 ҳарбий Россия ҲККнинг қасддан амалга оширилмаган ҳужуми қурбони бўлгани, шунингдек, 11 нафар ҳарбий жароҳатланганини маълум қилди.

Айни вақтда икки томон ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда.