Америкалик қўшиқчи Мадонна Малавидан 2 болани асраб олиш жараёни якунлангани ҳақида маълум қилди.

«Мен Малавидан опа-сингил эгизакларни асраб олишим бўйича жараён якунлангани ҳақида расман маълум қиламан, мен жуда ҳам бахтиёрман, энди улар оиламиз аъзолари», — дея ёзган у инстаграмдаги саҳифасида.

У болаларни асраб олишида ёрдам кўрсатган кишиларга миннатдорчилик билдирган.

«Дўстларимга, оиламга ва жамоамга ҳам қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдираман», — дея қайд этган Мадонна.

Бундан олдинроқ Мадоннага Малавида яна икки бола асраб олишига рухсат берилгани ҳақида хабар қилинганди.