Франциялик биатлончи Мартен Фуркад россиялик Александр Логинов билан боғлиқ вазият учун узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз, ўша вазиятда стартга чиқаётган Фуркад, учинчи босқични якунлаётган Логиновнинг чанғисини тепиб ўтган ва уни қорли трассага қулатиб кетганди. 

«Матч! Арена» телеканали орқали пойгани шарҳлаб борган Димитрий Губерниевнинг ёрдамчилари унга Фуркад келиб бу ишни қасддан қилмаганини ва узр сўраганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Австриянинг Хохфильцен шаҳарчасида бошланган жаҳон чемпионатининг биринчи кунида аралаш эстафета баҳсларида Германия терма жамоаси олтин медалларни қўлга киритди, Франция иккинчи, Россия термаси эса учинчи ўринни эгаллади.

Видео: Франциялик биатлончи рус спортчисига нисбатан қилган ҳаракати интернетни ларзага келтирди