Немис журналисти Марк Синнотт ва тадқиқотчи Лариса Позднякова Ўзбекистоннинг Бойсун тоғларида жойлашган, дунёдаги энг чуқур ғорлардан бири ҳисобланувчи Қоронғи юлдуз (Dark Star) ғорига тушишди. Бу ҳақида National Geographic сайтида мақола тақдим этилди. 

"Хавотир олманг, сиз бу ерда адашиб қолмайсиз", - деди Лариса Позднякова мени чуқур ер ости йўлидан бошлаб борар экан. - Афтидан, у менинг фикрларимни ўқий олади чоғи: бундай жойда фақат Ер ичида адашиб қолмасликдан бошқаси ҳақида ўйлай олмасдим. Бир неча соат давомида "Қоронғи юлдуз" номи билан машҳур ғор ичида ундан қолишмасликка ҳаракат қилдим.

30 ёшдан ошган Лариса Урал тоғлари бўйича ветеран-спелеолог. У чаққон ҳаракатлар билан ҳеч нимадан қўрқмай ҳаракатланар эди, мен эса бесўнақай ҳаракатларим билан унинг кетидан шошилардим. 

"Мендек альпинист учун бу - навигациянинг мутлақо бошқа тури. Мен хавфли жойларда ҳаракатланиб ўрганганман, бу ер нисбатан хавфсиз бўлса-да, GPS ишламайди, инсонга далда бўлувчи самовий гидлар йўқ. Лариса бўлмаганида мен бу кўнгилга қўрқув солувчи ғордан мустақил равишда чиқа олмасдим", - дейди у. 

Маълумотларга кўра, ушбу ғор 1984 йилда россиялик тадқиқотчилар томонидан топилган, бироқ унга келиб, тизимни ўрганишда британияликлар биринчи бўлишди - улар 1990 йилда уни тадқиқ қилиб, 70-йилларнинг илмий-фантастик фильми бўлган Dark Star (Қоронғи юлдуз) номини беришган. Кейинги ўн йилликда бу маскан бутун дунё спелеологларини ўзига жалб қилди. 

"Бу улкан тизим шуниси билан ҳам жалб қиладики, альпинистлар Ер юзидаги энг баланд тоғ чўққиси Эверестда эканини яхши билишади, лекин тубсиз ғорлар у қадар яхши ўрганилмаган. Ер остида нима яширин эканидан кўра, Марс ҳақида кўпроқ нарса биламиз. Бугунги кунда Грузиядаги Крубера ғори энг чуқур ғор ҳисобланади - 7,208 фут. Бироқ Dark Star ундан бу номни тортиб олишга даъвогар бош номзоддир. 

Жамоа ўз техник имкониятларидан келиб чиқиб, ислоҳ қилган "ер ости Эверести"нинг чуқурлиги бир километрни ташкил қилган. Тадқиқотчилар ғорнинг туби 2,650 метрдан иборатлигини айтишган. Бу эса Грузиядаги Круберадан 500 метрга чуқурроқ деганидир. Кўпчилик экспедициялар арқонлар етишмаслиги натижасида ҳам тугалланади, боз устига бу ғордаги тадқиқотлар бундан-да кенг техник жиҳозлар ва имкониятларни талаб қилади". 

Манбага кўра, мазкур халқаро экспедиция 31 кишидан ташкил топган. Унинг таркибига Россия, Италия ва Исроил тадқиқотчилари кирган.