Суриянинг Ал-Боб шаҳри яқинида Россия Ҳарбий Космик кучлари самолёти берган авиазарба оқибатида туркиялик ҳарбийлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия Бош штаби маълум қилди.

Hurriyet нашри маълумотига кўра, ҳужум адашув туфайли рўй берган ва унинг оқибатида 3 нафар турк аскари ҳалок бўлиб, 11 нафари жароҳатланган.

Кремль матбуот хизмати хабарига кўра, Россия президенти рўй берган ҳодиса юзасидан Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғанга ҳамдардлик билдирган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.