Руминия, унинг ҳудудида АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа тизимлари пайдо бўлиши билан Россия хавфсизлигига очиқ хавф сола бошлади. Бу ҳақда Россия ТИВ тўртинчи Европа департаменти директори Александр Боцан-Харченко баёнот берди.

«Руминия позицияси, мамлакатни форпост (чегара, фронтнинг олдинги нуқтаси)га айлантирган Руминия раҳбарияти қарашига тўхталадиган бўлсак, бу биз учун очиқ таҳдиддир. Руминия томонига бу ҳақда маълум қилинган, шу жумладан, ошкора ҳам», — деган Боцан-Харченко “Интерфакс” агентлигига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, бу қарор, биринчи навбатда, Россияга қарши қаратилган. 

Россия ТИВ вакилининг айтишича, Бухарест томонидан “Россияга қарши ошкора, русофоб қараш намойиш этилган”.

Аввалроқ, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг РҚМ тизимларини ривожлантириш зарурати хусусида сўз юритган эди.