Россиянинг Тюмень шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган биатлон бўйича жаҳон чемпионати бошқа мамлакатга кўчириладиган бўлди. Бу ҳақда Норвегия биатлончилар иттифоқи раиси Эрленд Шлоквик NRK телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

Мазкур қарор, Халқаро биатлончилар Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида эълон қилинган. Шунингдек IBU Бутунжаҳон антидопинг агентлигига (WADA) допинг бўйича қарорни кучайтириш лозимлиги бўйича расмий хат юборган.

IBU WADAга йўллаган мактубида тақиқланган модда истеъмол қилган спортчиларга нисбатан жазо муддатини саккиз йилгача узайтириш, жарима миқдорини ошириш, спортчи иштирок этадиган мамлакат учун Жаҳон кубоги, Олимпида ва Жаҳон чемпионатидаги  иштирокчилари сонини қисқартириш бўйича таклифни ўртага ташлаган.