Шаржанинг шарқий қисми полицияси савдо марказида аёлларни кузатиб, уларни ўз мобил телефонига суратга олган киши қўлга олди. Бу ҳақида GulfNews нашрида хабар берилди

Полиция берган маълумотга кўра, мазкур воқеа Хурфакон шаҳрида содир бўлган. 

Хурфакон полицияси аёлларни кузатиб, ўзини шубҳали тутган осиёлик киши ҳақида маълумот олган. 

Амирлик фуқароларидан бири номаълум кимсанинг савдо маркази дўконлари бўйлаб юриб, мобил телефонида аёлларни тасвирга олиб юрганига гувоҳ бўлган. Шундан сўнг полицияга мурожаат қилган. 

Полиция гумондорни дарҳол қўлга олган. Айбланувчи аёл харидорларни тасвирга олганига иқрор бўлган. Видеолар тортиб олинган.