Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга жуда кўплаб саволлар йўллашар эди. Бу саволларга ҳазратнинг жавоблари ҳам антиқа, кутилмаган қайтариларди. Масалан, бир киши у зотдан сўрадилар: “Тақсир, кимнинг тавбаси қабул бўлмайди?”. У киши шундай дедилар: “Тавба қилмаган одамнинг тавбаси қабул бўлмайди”.

У кишида ана шундай ғаройиб ва нодир жавоблар бўлар эди.

Бир сафар сўрашди: “Сумалак ҳақида гапирсангиз, Қуръонда бу таом ҳақида нима дейилган?”. Жавоб қайтардилар: “Қуръон пазандачилик ҳақидаги китоб эмас, у ҳидоят китобдир”. Яна савол беришди: “Nike кроссовкасини кийсам бўладими?”. “Ўлчами тўғри келса кияверинг”, дедилар ҳазрат. Савол берувчилардан яна бири сўради: “Анжирни ёқсам бўладими?”. У зот дедилар: “Яхши ёнади, ёқаверинг”.

Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин, ҳали бу жавобларни кўп соғинамиз.