Tesla Model S P100D автомобили тезлашиш бўйича янги рекорд ўрнатди, деб хабар бермоқда Motor Trend нашри.

Синовлар вақтида янгиланган дастурий таъминот Ludicrous+’га эга автомобиль 0 дан 96,5 км/соат тезликкача 2,28 сонияда эриша олган. Бу Motor Trend томонидан уюштирилган автомобиллар синовлари тарихида энг яхши натижа бўлди. Бунгача бундай тезланишга 2,23 сониядан камроққа ҳали эришилмаган.

Tesla компанияси раҳбари Илон Маск твиттерда автомобилнинг янги дастурий таъминоти ҳақида гапириб, автомобиль бундай тезликка 2,34 сонияда эриша олишини айтганди. 

Нашрнинг таъкидлашича, Tesla Model S P100D’нинг кўрсатган натижаси у электромобил бўлгани учун ҳайратлантирсада, у бу борада Ferrari LaFerrari, Porche 918 ва McLaren P1 суперкарларидан ортда қолади.