АҚШ президенти Дональд Трамп Ivanka Trump бренди остида кийим-кечак, пойафзал ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи қизи Иванка билан шартномани узайтиришдан бош тортган Nordstrom дўконлари тармоғини танқид қилди. 

"Nordstrom қизим Иванка билан ноҳалол йўл тутди. Қизим ажойиб одам – у ҳар доим мени яхши ишларга ундайди. Даҳшат!", деб ёзган Трамп твиттерда.

Ўтган ҳафта Nordstrom Иванка томондан ишлаб чиқарилувчи кийим-кечакни уларга талаб пастлиги сабабли сотишни давом эттиришдан бош тортган. ОАВ эса гўёки дўконлар тармоғининг барча ходимлари бу рад этиш Трампнинг АҚШга бир қатор давлатлар фуқароларининг киришини вақтинчалик чеклаш ҳақидаги фармони билан боғлиқлиги борасида мактубларни олганлари ҳақидаги хабарни тарқатган.   

Шундан кейин Neiman Marcus дўконлар тармоғи ҳам Иванка билан муносабатларни давом эттиришни рад этган. 

Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси вақтидаёқ унинг бизнеси ва президентлик мажбуриятлари ўртасида манфаатлар зиддиятидан қоча олиши борасида саволлар туғилганди. Трамп лавозимига киришишдан олдин ўз компаниялари бошқарувини ўғилларига, ўз активларини эса траст бошқарувига топширган. Унинг ўз улушини сотишдан бош тортиб, бизнесдан тўлиқ чиқмагани кўплаб танқидларга сабаб бўлганди. Бу танқидларни Трамп ва унинг ҳуқуқшунослари ноўрин деб аташган.