АҚШ президенти ўз твиттерида сенатор Жон Маккейнни қоралади ва уни «душманни рағбатлантириш»да айблади.

«Сенатор Маккейн ОАВ билан миссиянинг муваффақияти ёки омадсизлиги ҳақида гаплашмаслиги керак. У бу орқали фақатгина душманларни рағбатлантириши мумкин! У шунчалик чуқур мағлубиятга учраганки, қандай ғалаба қилишни унутган. Мамлакатимиздаги аҳволга қаранг, ҳаммаёқда тартибсизлик, ҳаммаёқда зиддиятлар!» — дея ёзган президент.

У шунингдек АҚШни «ақллироқ бўлиш ва яна ғалабаларни бошлаш»га чақирган.

Бундан олдинроқ, Маккейн Россияга нисбатан санкциянинг бекор қилинишига қарши қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлагани маълум бўлганди.