Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фурқат Мирзаев оламдан ўтди. Бу ҳақда Facebook фойдаланувчиси Каримберди Турамурод хабар берган.

Маълум бўлишича, марҳум Ҳиндистонга даволаниш учун жўнаб кетган ва ўша ерда оламдан ўтган.

Марҳумнинг дафн маросими 11 февраль куни Самарқандда бўлиб ўтади.

Ушбу самарқандлик санъаткор «Қўшни қиз», «Лалалалайчи келди» қўшиқлари билан танилган эди.