Россиялик таниқли шарҳловчи Дмитрий Губерниев Мартен Фуркаднинг аралаш эстафета совриндорларини тақдирлаш маросимида ўзини тутгани бўйича кескин фикр билдирди.

Франциялик спортчи тақдирлаш маросимида россиялик спортчилар ўзи билан қўл бериб кўришишдан намойишкорона бош тортгач, шоҳсупада қолишни истамаган ва Россия терма жамоаси тақдирланаётганда ўз жойини тарк этишга қарор қилганди.

«Мартен, сен шунчаки тўнғизсан. Бу ҳақда истасангиз бутун дунёга жар солишим мумкин», – дея гапириб ўтди Губерниев «Матч! Арена»даги тўғридан-тўғри эфир вақтида.

Эслатиб ўтамиз, Фуркад учинчи босқичда иштирокини якунлаётган Логиновнинг чанғисини тепиб, уни йиқитиб кетган ва кейинчалик бу ишни атайин қилмаганини таъкидлаганди.