Мексиканинг Энкарнасьон-де-Диа шаҳридаўтказилган корридада буқалар томошабинлар ҳамда тореадорларга ҳужум қилди. Бу ҳақда Daily Mirror маълум қилган.

Жониворлардан бири аренага белгилаб қўйилган вақтдан аввал югуриб чиқди. Бошқаси эса трибуналарга отилиб кириб, йиғилган кишиларга ҳужум қилган. Instagram’да тақдим этилган видеода у томошабинлардан бирини тўсиқ узра отиб юборганини, шундан сўнг эркакка аренада бўлган буқа ҳужум қилганини кўриш мумкин.

Пикадор Сезар Моралес энг жиддий жароҳат олди – буқа унинг оёғига шохи билан зарар етказган. Шунингдек, яна бир жонивор тореадор Адольфо Рамиреснинг орқасидан ҳужум қилган, бироқ у фақатгина енгил жароҳатлар олди. Бундан ташқари, корридани суратга тушираётган тасвирчи ва фотосуратчи ҳам жабр кўрди. Улардан бири қовурғасини синдириб олган бўлса, бошқаси оёғидан лат еган.

Гувоҳлардан бирининг журналистларга айтишича, трибуналарда ваҳима келиб чиққан. Томошабинлардан бир қанчаси жароҳатлар олган.