Россиянинг Омск шаҳрида тиббиёт университети талабалари коммунал хизмат ходимларининг ғайритабиий ишини тасвирга туширишди. Улар шаҳар кўчаларидан бирига қор ташлаш билан банд бўлишган. 

Роликда ишчилар юк машинаси кузовидан қорни йўлнинг қатнов қисмига яқин жойига ташлашаётганини кўриш мумкин.

Омск маъмурияти матбуот хизматининг хабар беришича, қор майсаларга кўп йиллик ўсимликлар музлаб қолмаслигини учун атайин ташланган.

“Омск шаҳрининг “Йўл хўжалиги ва ободонлаштириш бошқармаси” бюджет  ташкилоти мутахассислари томонидан совуқ об-ҳаво туфайли қор қатламини тиклаш бўйича чоралар қабул қилинди. 7 февралдан бошлаб майдонлардан йиғиб олинган тоза қорни ўсимликлар ўтказилган жойларга етказиб бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, дея хабар берди Омск маъмурияти матбуот хизмати.