Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри ғарбидаги қорли тоғ чўққисида маҳаллий қизлар гуруҳи ушу билан шуғулланиб, кунг-фунинг қадимий тури билан ўткир тиғлар ёрдамида машқ қилишмоқда.

Камдан-кам қизларнинг спорт билан шуғулланишига имкон берилувчи мамлакатда “Шаолинь” ушу клуби бу ҳудудда истиқомат қилувчи ҳазарлар учун истисно тариқасида фаолият юритади.

20 ёшли жанговар санъатлар бўйича мураббий Сима Азимийнинг айтишича, ушу ўзини-ўзи ҳимоя қилишга ёрдам бериб, тана ва руҳият учун фойдалидир.

У Эронда спорт билан шуғулланиб, мусобақаларда олтин ва бронза медални қўлга киритган, сўнг Кобулда бир йиллик таҳсил олиш курсини тамомлаган. Унинг отаси қизини спорт билан шуғулланишга илҳомлантирган.

"Мен афғонистонлик қизчалар билан улар янада кучлироқ бўлиши учун ишлайман. Менга уларнинг омадга эришаётгани жуда ёқади. Келажакда қизларнинг халқаро мусобақаларда қатнашиб, ўз мамлакатларига олтин медаллар келтиришларини режалаштирганмиз".

Афғонистонда турли жанговар санъатлар йўналишлари жуда оммабоп бўлиб, бироқ бу мамлакатда аёлларга нисбатан анча қатъий муносабатда бўлинади. Шу сабабдан "Шаолинь" ушу клубидаги қизлар жамият томонидан турли тушунмовчиликларга учрашади.

"Биз тўқнаш келаётган энг катта синов – бу ҳимояланмаганлик ҳисси, - дейди 18 ёшли қиз Зуҳра Тиморий. – Биз аксарият вазиятларда хавфсизлик нуқтаи назаридан машқлар ўтказилувчи залларга ҳам бора олмаймиз".

Унинг дугонаси Шакила Муродийнинг сўзларига кўра, спорт Афғонистонга тинчликни қайтаришига ишонади. "Атрофимизда бизни камситмоқчи бўлган кишилар жуда кўп, бироқ биз бунга эътибор бермай, янада кучлироқ бўлишга ҳаракат қилмоқдамиз".

Машқлар баъзи ҳолларда Австралияга 1999 йилда кўчиб кетган ва каскадёр сифатида ишлай бошлаган жанговар санъатлар бўйича маҳаллий чемпион Ҳуссайн Саддиқий суратлари билан безатилган спорт залида ўтказилади.

Клубда шуғулланувчи барча қизлар турк тилли кўчманчи халқ – ҳазарлардан бўлиб, улар сўнгги йиллар радикал кучлар томонидан оммавий ҳужумларга учради.

Ҳазарларда аёллар учун бир қадар енгилликлар берилган бўлиб, шунинг учун улар жанговар санъатлар билан шуғулланади. Бироқ Симанинг отаси уларга бошқа халқлардаги қизларнинг қўшилишига ҳам умид билдирган. Бундан ташқари, у ўз қизи хавфсизлигидан ташвишда, аммо унинг қизларни шуғуллантираётганини кўриш – бу энг катта бахт экан.