Глобал исиш сайёрамизга катта хавф солмоқда. Бироқ бу ўзгаришнинг бошқа, анча ижобийроқ томони ҳам мавжуд. Музликларнинг сурилиши натижасида тадқиқотчилар ажойиб имкониятга эга бўлишди - баҳайбат музликлар остида пирамида топишди. 

Қайд этиш жоизки, биринчи пирамидалар бир неча ҳафта аввал топилган. Бироқ бу бор-йўғи қадимий пирамиданинг юқори қисми эди. Навбатдаги тадқиқотлар намунаси шуни кўрсатдики,  улар табиат томонидан эмас, қўл меҳнати орқали вужудга келгани маълум бўлди. Геологлар ва  археологлар қайд этишича, тошлар пухталик билан ётқизилган, уларнинг терилиши Миср эҳромларига жуда ўхшашиб кетади. 

Барпо этилиш ва йўналтириш тамойили ҳам Мисрникига ўхшаш. Иншоотнинг аниқ ёшини белгилашнинг имкони бўлмади, бироқ экспертлар янада чуқурроқ таҳлиллар ўтказиш пирамида ёшини аниқлашга ёрдам беришига ишонишмоқда. Шунингдек, мутахассислар бошланғич маълумотларга мувофиқ, топилган пирамида дунёдаги энг улкан эҳром бўлишини қайд этишмоқда: ўзининг дизайни билан у Гизада жойлашган пирамидага ўхшашиб кетади.

Дарвоқе, Алясканинг туб аҳолиси орасида "муз ичидаги пирамида" ҳақида айтилувчи афсона мавжуд. Унга кўра,  эҳром ичига ёвуз руҳ Куштак маҳкум қилинган. Балки қадимий халқ бу бино мавжудлигидан бохабар бўлган. Шу сабабли у ҳақидаги ҳикоялар бизнинг давргача етиб келган.