Таниқли америкалик актёр Жорж Клуни ва унинг рафиқаси Амаль Аламуддин яқин орада ота-она бўлиш бахтига муяссар бўладилар. Бу ҳақда CBS телеканалида журналист ва телебошловчи Жули Чен маълум қилган. Унинг айтишича, юлдузли жуфтлик эгизак фарзандлар – бир ўғил ва бир қиз кутмоқда. Таъкидланишича, болалар июнда дунёга келадилар.  

Клунининг рафиқаси ҳомиладор эканлиги ҳақидаги гаплар бир неча ойдан бери тўхтамаяпти. Жуфтликнинг ўзи бунга ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган. Бироқ журналистлар Амални ҳомиладор ҳолатда суратга олишга муваффақ бўлишган.

Актёр 56 ёшда эканлигига қарамасдан, биринчи марта оталик бахтини ҳис қилади.