Янги Зеландия шимолидаги Жанубий ороли қирғоқларига 400 дан кўпроқ қора дельфин ўзини отди. Бу ҳақда The New Zealand Herald нашри хабар бермоқда

Нашрнинг таъкидлашича, оқибатда улардан кўпчилиги – 300 га яқини ҳалок бўлган. Қутқарув хизмати ходимлари 100 га яқин қора дельфинни океанга қайтара олганлар. 

Бироқ қутқарилган қора дельфинлар соҳил яқинидан кетмаяптилар. Шу сабабли олимлар улар яна ўзларини соҳилга отишларидан хавфсирамоқда.

Ҳозирча дельфинларнинг бундай оммавий тарзда жонларига қасд қилишларига нима сабаб бўлгани номаълум. Бу ҳодиса кузатувлар тарихидаги энг йирикларидан бири бўлгани айтилмоқда.

2016 йил сентябрда ОАВда Япония соҳилларига 500 та қиличдумли ўзини отгани маълум қилинганди.