Японияда кичик квадрокоптер яратилди. У гулларга уларга зарар етказмай қўна олиши мумкин. Дрон чангни ўсимликдан ўсимликка олиб ўтади ва бу ишни тирик асалари билан бир хилда бажаради. Янги ускуна Chem журналида эълон қилинган мақолада тақдим этилган.

Чанглатувчи ҳашаротлар – биринчи навбатда асаларилар ёрдамига – кўплаб гулли ўсимликлар, аксария қишлоқ хўжалик экинлари муҳтождир. Бироқ бугун асаларилар ўз бошидан оғир даврни кечирмоқда. Уларнинг сони кескин пасайиб бормоқда, бу эса чанглатиш билан боғлиқ жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Япониянинг AIST илмий-технологик институтилик Эидзиро Мияко бошчилигидаги жамоа шу ишни роботлар ёрдамида амалга оширишни режалаштирган.

Олимлар лаборатория тадқиқотлари давомида дрон ёрдамида бир неча ўсимликларни чанглатишга муваффақ бўлишди. 15 грамм оғирликка эга бўлган ускуна гулга унинг нозик қисмларига зарар келтирмаган ҳолда ўтирган. Олимлар бундай сунъий чанглатувчининг автономлик даражасини ошириш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Ғояга кўра, кичик видеокамералар ва GPS навигаторлар билан бир тармоққа бирлаштирилган бундай квадрокоптерлар ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириши ва кўплаб ўсимликларни автоматик равишда чанглатиши мумкин. "Умид қиламизки, бу асаларилар сонининг қисқариб бориши билан боғлиқ муаммони ҳал этишда ёрдам беради. Бироқ арилар ва дронларни қўшма ишлатиш жуда муҳимдир", - дея айтиб ўтган Эидзиро Мияко.