Сурия президенти Башар Асад АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши коалицияни «косметик кампания» сифатида баҳолади. Бу ҳақда Yahoo News хабар тарқатди.

«Бу ИШИДга қарши косметик амалиёт бўлганди. Террорчилар Сурияга Россия кириб келиб, уларга қарши авиация орқали ҳужум бошламагунча сира кучсизланмаганди», — деган ушбу сиёсатчи.

Унинг сўзларига кўра, ИШИД жангарилари Американинг эмас, Россиянинг ҳарбий кампанияси туфайли кучсизлана бошлади ва жиддий йўқотишларга учради.

«Улар бизнинг нефть ҳавзаларимиздан фойдаланиб, маҳсулотларни минглаб юк машиналари орқали қай йўл билан экспорт қилди? Туркия самолётлари ва сунъий йўлдошлари эса буни «пайқамади», — деган Асад.

Бундан ташқари, у Россия Сурияга келгач, жангариларнинг нефть ташувчи карвонлари йўқ қилина бошланганини эътироф этган. У шунингдек, «россиялик иттифоқчилари» билан шахсан алоқада бўлиб туришини маълум қилган.