Якунланиб бораётган 10 февраль Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

ИИВ органлари фаолиятига бағишланган видеоселектор

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда ички ишлар органлари фаолиятини танқид остига олинди. Жумладан, унда ёшлар ва аёллар жиноятчилиги борасидаги аҳвол ҳақида сўз юритилди. “Муаммоларни кабинетда ўтириб эмас, балки халқ орасида юриб аниқлаш керак”, деб таъкидлади ушбу йиғилишда давлат раҳбари.  Бундан ташқари, йиғилишда қонун ҳимоячилари томонидан кузатилаётган жиноятларга ҳам танқидий фикрлар билдирилди. Ушбу йиғилишда қатор амалий қарорлар қабул қилинди. Жумладан, пайшанба жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб белгиланди. ИИВ Транспортдаги ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва тизимдаги 3 нафар юқори мартабали полковник ишдан олинди

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 10 февраль куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди

Давлат раҳбари сафар давомида Сурхондарёдаги янги лойиҳалар билан танишди. Шу билан бирга вилоятдаги хонадонлардан бирида меҳмон бўлди.  Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ипакчиликка ихтисослаштирилган корхона лойиҳасини, балиқчилик комплекси лойиҳаси ва «Термиз марвариди» реконструкциясини  ва Шеробод туманида барпо этилаётган цемент заводи лойиҳасини  бориб кўрди.

Жамият ҳаётида

Журналист ва блогер Беҳзод Қобулов «Ўрта Чирчиқ деҳқон бозори»даги муаммоларни ўрганиб, тайёрланган танқидий мақолани эълон қилди.

Президент Тошкент шаҳрида видеокузатув тизимини ишга тушириш ҳақида кўрсатма берди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 1-шаҳар болалар клиник касалхонаси яқинидаги чорраҳада жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ИИВ ушбу ЙТҲ бўйича расман маълумот берди 

Ватан йўлларини яхшилашни ният қилган ёш тадбиркор ва депутат бюрократиядан чуқур нокаут қабул қилиб олди

Самарқандда шов-шув бўлган «эшак бизнеси» бўйича суд иши бўлиб ўтди

11 февраль кунидан Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳаси ёпилади

Жаҳон майдонида

Бразилия полициячиларининг намойиши юздан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлди

АҚШ қитъалараро баллистик ракета учирди

Си Цзиньпин Дональд Трамп билан музокаралар ўтказди

Литвага Америка ҳарбий техникаси келтирилди

Асад Трамп билан ҳамкорлик қилиш учун шартини билдирди

Аляска музликлари остида қадимий пирамида топилди

Афғонистонлик шаолинчи қизларнинг сурати машҳур бўлиб кетди

АҚШнинг энг кекса аёли 114 ёшида вафот этди