2017 йил 1 февраль ҳолатига давлат солиқ хизмати органларининг «Ишонч телефон»ларига қилинган фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 12 та ҳолатда жами 7888,0 минг сўм миқдорида назорат - касса машинасига кирим қилмаслик аниқланган. 

Шунингдек, 47 та ҳолатда тегишли ҳужжатларсиз маҳсулотлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда 2 та бошқа солиқ қонунларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, айбдорларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланди.

Эслатиб ўтамиз, қонуний ҳуқуқларингиз бузилганда Давлат солиқ қўмитасининг 244-98-98 рақамли «Ишонч телефони» ҳамда ҳудудий давлат солиқ хизмати органларида ўрнатилган «Ишонч телефони» рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.