АҚШнинг шимоли-шарқий қисмига кучли қор ёғмоқда. Мэн штатидан Мэрилендгача бўлган ҳудуд совуқ ҳаво оқими остида қолган. АҚШ шимоли-ғарбидаги бир қанча мактабларда эса мактаблар ва бошқа муассасалар ёпилган. Маҳаллий аэропортлар 3 мингдан ортиқ рейсни бекор қилишга мажбур бўлди.

Нью-Йоркда ҳам кучли қор ёғиб, ҳаво ҳарорати кескин пасайди. Йўлларда қор куровчи машиналар ва ходимлар 24 соат ишламоқда.

Шаҳарда қор қалинлиги 30 сантиметргача етган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Нью-Йоркдаги қор манзараларини улашмоқда.