Ўзининг кичик литражли автомобилини автотураргоҳга жойлаштираётгани акс этган GIF–сурат reddit.com ижтимоий тармоғида тобора оммалашиб бормоқда. Автомобилнинг ихчам ўлчами сабабли ҳайдовчи уни тураржойнинг зинапояси остига жойлаштира олган. Бунинг учун уддабурон ҳайдовчи ажойиб қўлбола автотураргоҳни ясаган. 

Худди шундай намунани Бельгияда ҳам кўриш мумкин. Тўғри ҳудудни тежаш усули бирмунча фарқланади, аммо кўзланган мақсад битта:

Умуман, автомобиль тураргоҳлари танқислиги билан боғлиқ муаммо бутун дунёда мавжуд. Бу масалани Жанубий Кореяда қуйидагича ҳал қилишади: