Индонезиянинг Бали оролида рўй берган кўчки оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди. Associated Press хабарига кўра, қурбонлар орасида 3 бола ҳам бор. Шунингдек, 5 киши жароҳатланган, қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинган.

Агентлик маълумотига кўра, кўчки ҳудудда кучли ёмғирлар ёғиши ортидан рўй берди. Айни вақтда оролнинг марказий қисмидаги 3та қишлоқ ушбу табиат ҳодисаси билан рўбару бўлган. Ҳудудда бир қанча уйлар бутунлай вайрон бўлган.