Хитойнинг Хубэй провинциясидаги олти нафар амалдор давлат хизматчиларининг дангасалигига қарши кураш мавзусида ўтказилган йиғилишда мудраб ўтирганликлари учун жазоланишди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таянган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, уларнинг бу ҳолатдаги суратлари ХХР раиси Си Цзиньпиннинг коррупция ва давлат хизмати вақтида йўл қўйилаётган хатоликларга қарши кураш фонида ОАВда ёритилган.

Коммунистик партиянинг Хубэйдаги интизом бюроси талаби билан амалдорлар ўз-ўзларини танқид қилиб, омма олдида узр сўрайдиган бўлишди.