Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ёзда клубини тарк этиши ойдинлашмоқда.

Ушбу 27 ёшли ҳужумчига «Реал»дан ташқари, Англиянинг «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» жамоалари ҳам даъвогар бўлиб турибди. The Sun хабарига кўра, мерсисайдликлар жамоаси вакиллари яқин вақтлар ичида бу футболчининг трансфер борасида музокараларга киришади.

Goal.com портали хабарига кўра, дортмундликлар жамоаси габонлик футболчини 70 миллион еврога сотишга тайёр. 

Футболчининг ўзи эса бир неча марта «Реал» клуби сафида ўйнашни орзу қилиши ҳақида айтганди, шу туфайли у учун рақобатда мадридликлар жамоасининг имкониятлари кўпроқ. Унинг немислар жамоаси билан амалдаги шартномаси муддати 2020 йилгача тузилган.

Обамеянг жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 24 учрашувда майдонга тушиб, 21 гол урди ва 2 голга ҳаммуаллифлик қилди.